Астанада Digital Bridge форуми ўтказилади

Астанада Digital Bridge форуми ўтказилади

Астана айти-технологиялар соҳасидаги минтақанинг бош воқеасига ҳозирланяпти.  Қозоғистон пойтахтида 12-13 октябрь кунлари Digital Bridge форуми ўтказилади, унда анъанага кўра Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев иштирок этади.  Ягона майдончада илғор халқаро ва маҳаллий экспертлар, венчур инвесторлари, жаҳоннинг пешқадам айти-компаниялари ва қобилиятли стартаперлари жамланади. Халқаро технологик форумдаги махсус Питчинг-зонада янги қобилиятлар йирик ва ўрта бизнес, давлат корпорациялари вакиллари билан учрашиши, ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиши учун шароит яратилади. Digital Bridge Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги, пойтахт ҳокимлиги ва Astana Hub халқаро технопарки томонидан ташкил қилинди.

Мағжан Мадиев, Astana Hub директори:
- Форум мавзулари – сунъий интеллект, сунъий ва инсон интеллекти ўртасида тўғри мувозанатга эришиш. Анжуманга, ўтган йили бўлгани каби, камида 20 минг одам келиши, Президент, ҳукумат аъзолари, миллий компаниялар, венчур инвесторлар, стартаплар, айти-компаниялар қатнашиши кутиляпти. Кўргазмада 200 дан зиёд лойиҳа тақдим этилади, улар билан танишиш, улардан илҳомланиш, панель чиқишларини тинглаш, мастер-классларда қатнашиш учун 25 давлатдан мутахассислар келади. Форум доирасида Қозоғистонда биринчи марта Гугл фор стартапс саммити ташкил қилинади, унда дунё компанияларининг топ-менежерлари қатнашади.  

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.