Қозоғистон чанғичилари – квалификация беллашувларида

Қозоғистон чанғичилари – квалификация беллашувларида

Қозоғистон чанғичилари аёллар жамоаси Пекинда эркин усулдаги спринтда ўз малакасини намойиш этди. Бу дастурда мамлакатимиздан Ксения Шалигина, Ангелина Шурига, Ирина Бикова, Надежда Степашкина қатнашмоқда. Чорак финалга чиқиш учун саралаш босқичида 91 спортчи ичидан кучли ўттизликка ўтиш лозим. Спортчилар орасида энг яхши натижани Надежда Степашкина кўрсатди. У маррага эллик биринчи бўлиб келди. Ангелина Шурига олтмишинчи, Ксения Шалигина – олтмиш еттинчи, Ирина Бикова олтмиш саккизинчи ўринда. Афсуски, Қозоғистон жамоаси вакилалари бу тўсиқдан ўтолмади.

Надежда Степашкина, чанғичи:

- Трасса анча мураккаб, жуда баланд жойда экан, нафас олиш қийин, лекин яхши муҳит яратилган, бу ерда беллашиш ёқимли, имкониятлардан самарали фойдаланамиз, яхши натижа кўрсатишга интиламиз. Ҳаракат қиламиз, бизни қўллаб-қувватлашингизни истардик, бу бизга ёрдам бўлади.

Эркаклар ҳам трассага чиқди. Спринтер пойгаси квалификация беллашувида қатнашган қозоғистонлик спортчилардан Виталий Пухкало 66, Евгений Величко 62-ўринга чиқди.

Виталий Пухкало, чанғичи:

- Тайёрланиш керак эди. Шунга ўхшаган трассаларда шуғулланиш керак.

Айни вақтда, конькида югурувчи Дмитрий Морозов Олимпиаданинг кучли йигирматалигига кирди. У 1500 метрни бир дақиқаю 47 сонияда босиб ўтди. Натижада, 18-ўринга кўтарилди. Энди спортчи масс-стартга чиқади. Якка пойгада биатлончилар ҳам яхши натижа кўрсатди. Владислав Киреев кучли 25 таликка киришга муваффақ бўлди. Александр Мухин 52-ўринда.

Абдумалик Сарманов таржимаси