Қозоғистонлик атлет Чингиз Ракпаров Пекиндаги Қишки Олимпиададаги чиқишларини якунлади. Катта трамплиндан сакрашда у 38-, пойга ва қувиб етишда 43- ўринни олди. Чемпиондан 7 минут 35 секунд кейин келди.
Чингиз Ракпаров, Қозоғистон терма жамоаси аъзоси:
- Умуман олганда, бу сакраш мен учун чакки бўлмади, чунки бир оз хасалланиб қолгандим. Шамоллаш, иситма. Бундай шароитда беллашиш осон эмас. Лекин кўнглим тўлди. Илк маротаба Олимпия ўйинларида Қозоғистон чанғи иккикурашини намоён этдик.
Эркаклар акробатикасида қатнашаётган яна бир қозоғистонлик – фристайлчи Шерзод Хаширбаев квалификация босқичидан ўта олмади. Биринчи саралашда у 15-ўрин олганди, иккинчисида 19-поғонада қолди.
Шерзод Хаширбаев, Қозоғистон терма жамоаси аъзоси:
- Бу – биринчи Олимпиадам. Қўлдан келганча ҳаракат қилдим. Ишқибозлардан миннатдорман.
Олимпиаданинг навбатдаги кунида Қозоғистон терма жамоаси аъзолари уч спорт турида қатнашади. Тоғ чанғичиси Захар Кучин слалом бўйича стартга чиқади. Чанғичилар Надежда Степашкина ва Ксения Шалигина классик услубдаги жамоа спринтида финалга чиқиш учун курашади. 1500 метр масофада чорак финалда мамлакат шарафини шорт-трекчи Ольга Тихонова ҳимоя қилади. Эслатамиз, Пекиндаги Қишки ўйинларда Қозоғистон шарафини 34 спортчи ҳимоя қиляпти. Олимпиада 20 февралгача давом этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси