Қозоғистон ташқи савдосида Хитой энг юқори улушга эга

Қозоғистон ташқи савдосида Хитой энг юқори улушга эга

Жорий йилнинг 4 ойи давомида Қозоғистоннинг хориж билан ўзаро савдоси 43 миллиард долларни ташкил қилди. Бу кўрсаткич бўйича 9 миллиард долларга маҳсулот алмашинилган Хитой пешқадам, дея маълум қилди Иқтисодий тадқиқотлар институти. Аналитиклар берган маълумотга кўра, Россия иккинчи ўринда. Шимолдаги қўшни билан товар айланмаси 7 ярим миллиард долларни ташкил қилди. Илғор учликка 6 ярим миллиард долларга савдо қилинган Туркия ҳам киради. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз экспорти бу давр мобайнида 25 миллиард долларни ташкил қилди. Асосан нефть, уран рудаси, буғдой сотилган. Асосий харидорлар учлигида Италия, Хитой ва Россия бор. Хориждан асосан дори-дармон, учувчи аппаратлар, смартфонлар, енгил машина қисмлари ва автомобиллар олинган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.