Қашағанда суткасига 100 минг баррель нефть қазиб олиняпти

Қашағанда суткасига 100 минг баррель нефть қазиб олиняпти

Қашағанда бир кеча-кундузда 100 минг баррель нефть қазиб олиняпти. Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги маълум қилишича, юз берган фавқулодда воқеадан кейин ушбу конда одатий иш жараёни бошланди. Эслатамиз, учинчи август куни «Бўлашақ» заводида газ чиқаётгани аниқланганди, шундан кейин хомашёга мажмуавий ишлов бериш тўхтатилди. Таъкидлаш лозимки, йил бошидан буён Қашаған конидан 7 миллион тонна нефть ва 4,5 миллиард куб метр газ олинди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.