Қозоғистон Президенти Мудофаа вазирини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Мудофаа вазирини қабул қилди

Мудофаа вазири Президент – Республика Қуролли кучлари Олий бош қўмондонига армиянинг ҳарбий тайёргарлиги, бу борада янги ёндашувлар ҳақида ҳисобот берди. Руслан Жақсилиқов ҳарбий инфратузилманинг ривожланиши, давлат мудофаа буюртмаси бажарилиши ҳақида гапирди. Қабул ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев армиянинг ҳарбий салоҳиятини ошириш, бошқарув жараёнларини рақамлаштириш, Махсус амалиётлар кучларини ривожлантириш, ижтимоий ва мафкуравий ишларни кучайтириш топшириғини берди.


Абдумалик Сарманов таржимаси