Қурилиш сектори – аввалгидек Қозоғистон иқтисодиётининг драйверларидан бири. Жорий йилда ушбу соҳа ҳажм ўсиши бўйича етакчи бўлди. Олти ой якунларига кўра, ушбу секторда ўсиш 9 фоиздан кўпроқни кўрсатган. Бу ҳақда финпром.кз портали хабар берган. Бугунги кунда сектор “соф” ҳолда мамлакат ЯИМнинг 5 фоизини ташкил этади. Шу билан бирга, соҳа иқтисодиётга мультипликатив таъсир ўтказади, ўзаро яқин соҳалар – қайта ишлаш саноати, хусусан, машинасозлик ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, савдо, транспорт-логистика ва бошқаларга стимул беради. Бундан ташқари, соҳа янги иш ўринлари пайдо бўлишини рағбатлантириб, мамлакатда бизнес-фаолликка ижобий таъсир қилади. Масалан, август ойида 50 мингдан зиёд компания қурилиш соҳасида фаолият юритган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11 фоизга кўп, дегани.
Хуршида Абдуллаева таржимаси