Қозоғистон сайёҳлар учун халқаро даражада рақобатлаша оладиган ўзига хос турларни таклиф эта олади. Хусусан, Буюк Ипак йўли ва Каспий денгизи, Бойқўнғир ва Бурабай бўйлаб мажмуавий саёҳатлар ишлаб чиқилган, Алматида «4 мавсум» тури ташкил этиляпти. Ақтауда бўлиб ўтаётган соҳани ривожлантиришга доир халқаро форумда экспертлар туризм саноати давлат томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётганига урғу берди. Ўтган йили тоғ-чанғи курортларига маблағ ажратилди, жорий йилда агротуризмни ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда. Умуман олганда, Қозоғистонда давлат имижини илгари суриш, бунинг учун республика туристик брендини яратиш режалаштирилган.
Ермек
Маржиқпаев,
Қозоғистон
Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги:
– Ўтган йили мамлакатда инвестиция ҳажми 350 миллиард
тенгега етган бўлса, ҳозирнинг ўзида мазкур кўрсаткич 75 миллиард тенгега
ортди. Жорий йилда соҳага 800 миллиард тенге инвестиция киритишни
режалаштирганмиз. Ҳукуматнинг мазкур улкан топшириғини бажаришимиз зарур.
Умуман олганда, сўнгги 3 йил давомида соҳага 4 миллиард доллар
инвестиция жалб этилди, 400 дан зиёд туристик объект қурилди. Жорий йилда 115 та лойиҳа рўёбга чиқарилади. Қозоғистон туристик маҳсулотларига
кўрсатилаётган давлат эътибори уларга қизиқиш ортишига олиб келди, дейди аналитиклар.
Натижада, йилнинг биринчи ярмида ички сайёҳлар сони уч миллион, хорижликлар сони ярим миллион нафардан ошди. 2023 йил якунига кўра, Қозоғистонга бир ярим миллион хорижлик келиши прогноз қилинмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.