Қозоғистон темирйўллари орқали юк ташиш 327 миллион тоннага етиши режалаштирилди

Қозоғистон темирйўллари орқали юк ташиш 327 миллион тоннага етиши режалаштирилди

Прогнозларга кўра, 2026 йилда Қозоғистон бўйлаб юк ташиш 327 миллион тоннага етади. Айни вақтда, транзит юк ташиш ҳажми барқарор, 20 фоизгача ўсишда давом этади. Жорий йилда стратегик лойиҳалар – «Қизилжар – Мўйинти» ва «Дарбаза – Мақтаарал» участкалари қурилиши якунланади. Поездлар ҳаракатини тартибга келтиришда замонавий тизимлардан фойдаланилади, бу эса темирйўлларнинг ўтказиш қувватини оширади. Бир ярим минг километр йўл таъмирланади. Транкаспий йўналиши орқали юк ташишни ошириш мақсадида яна 4 та паром ишга тушади. Умуман олганда, жорий йилда контейнерлар оқими 90 мингтагача ошиши кутиляпти.

Жанибек Тайжанов, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари:

– 233 та локомотив, 1 минг 400 юк ва 191 та замонавий йўловчи вагонлари етказиб берилади. Халқаро транспорт йўлаклари – Транскаспий халқаро транспорт йўналиши ва «Шимол-Жануб» йўналиши фаол ривожланяпти. Каспий орқали ўтказиш қувватини ошириш учун порт инфратузилмаларини модернизациялаш ишлари фаол амалга ошириляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси