Алматида МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг 30 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Таъкидлаш керак, ушбу ўзига хос институт қонунчиликни такомиллаштириш, демократия ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшади.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати раиси:
- Парламентлараро мулоқот иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга замин яратади. Биргаликдаги қонун ижодкорлиги барқарор тараққиёт, декарбонизация ва рақамлаштириш доирасидаги янги вазифаларни ҳал этишда ўзаро мос келувчи ечимларни ишлаб чиқишга имкон беради.
Ташкилотнинг муҳим вазифаларидан бири – МДҲ давлатлари қонунчилигини яқинлаштириш ва уйғунлаштириш. Бугунги кунда Ассамблея томонидан олти юздан зиёд модель қонунлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинган. Улардан катта қисмини парламентлар ўз мамлакати ҳуқуқий базасинишакллантиришда қўллайди.
Валентина Матвиенко, МДҲ ПАА кенгаши раиси:
- Ассамблея ишининг асосий йўналиши сайлов ва референдумларни кузатиб бориш ҳамдир. Парламентлараро Ассамблеянинг мазкур соҳасида шаклланган механизм сайлов жараёнлари халқаро мониторинг тизимининг бир қисмига айланган. МДҲ Наблюдатели от Парламентлараро Ассамблеяси кузатувчилари 140 дан ошиқ сафарни амалга оширди. Илк шундай тажриба 1994 йилда шу ерда, Қозоғистон Республикаси парламент сайловларида бўлган.
Дарвоқе, Парламентлараро Ассамблея Кенгашининг навбатдаги йиғилиши жорий йил кузида Тошкентда бўлиб ўтади.