Қозоғистон талабалари Венгриядаги халқаро балет танловида ўзини кўрсатди

Қозоғистон талабалари Венгриядаги халқаро балет танловида ўзини кўрсатди

Қозоғистон миллий хореография академияси талабалари Венгрия пойтахтида юксак маҳорат намуналарини намойиш этишди. Budapest Ballet Grand Prix халқаро танловида 30 дан зиёд давлат вакиллари қатнашди. Қозоғистон раққосалари «Пахита», «Уйқудаги малика», «Корсар» ва «Дон Кихот» классик балетларидан вариациялар намойиш этишди ва ҳакамларни эътирофини қозонишди. Миллий хореография академиясида таъкидлашларича, бундай нуфузли танловда иштирок этиш Қозоғистоннинг жаҳон балет саҳнасидаги нуфузини оширади, хореография санъати профессионалларига мамлакатимизда бу соҳанинг фаол ривожланаётганини кўрсатди.


Светлана Кокшинова, Қозоғистон миллий хореография академияси касбий таълим мактаб-коллежи раҳбари:


- Қизларимизнинг нафосати, маҳорати, академик билими, чиройи ва аниқ линиялари. Уларнинг мусиқага мойиллиги алоҳида эътиборга сазовор бўлди. Бу жуда ёқимли. Қизларимиз 1-2 ўринларни олган якуний қисмдан сўнг энг машҳур ва буюк балет артистлари ҳамда хореографларидан иборат ҳакамлар ҳайъатининг кўплаб аъзолари бизга жамоамизнинг академик билим даражаси жуда юқори даражада эканлигини таъкидлашди.


Абдумалик Сарманов таржимаси