Қозоғистон Президенти - Тожикистонда

Қозоғистон Президенти - Тожикистонда

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев амалий ташриф билан Тожикистонда бўлиб турибди. У Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг V Маслаҳатлашув учрашуви ва Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси муассислари кенгашида қатнашади. Эслатамиз, август ойида Тожикистон раҳбари амалий ташриф билан Астанада бўлганди.  


Қозоғистон  Тожикистон билан алоқаларни мустаҳкамлайди

 

Давлатлар ўртасидаги ўзаро товар айланмасига келганда, 6 ой ичида бу кўрсаткич 557 миллион долларга етди. Қозоғистон Тожикистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари учлигига кирди. Савдо ва интеграция вазирлиги берган маълумотга кўра, қўшни давлатга Қозоғистон товарлари экспорти салкам 7 фоизга ошган ва 387 миллион долларни ташкил қилганРеспублика Тожикистонга дон, кунгабоқар ёғи, легирланмаган пўлат маҳсулотлар, нефть маҳсулотлари юборади. Куни кеча қозоғистонлик тадбиркорлар Душанбедаги савдо-иқтисодий миссияда бўлди. Ундаги музокаралар якунларига кўра, қиймати жами 82 миллион долларга тенг шартномалар имзоланган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.