Қозоғистон фильми Францияда прокатга чиқди

Қозоғистон фильми Францияда прокатга чиқди

Қозоғистонлик режиссёр Ерлан Нурмухамбетовнинг «От ўғрилари. Вақт йўли» фильми Францияда прокатга чиқди. Бешинчи Республиканинг 21 шаҳрида намойиш этиладиган картина соҳибини от ўғрилари ўлдириб кетиши оқибатида ҳаловати бузилган ҳамжиҳат оила ҳақида ҳикоя қилади.

«Бундан жуда қаттиқ ҳаяжонландим ва қувондим. Япон режиссёри Лиза Такеба билан суратга олинган фильм жаҳон кинематографияси ватанида намойиш қилинади. Аслида Париж кинотеатрларидан бирортасига кириб, француз томошабинлар билан фильмни кўриш, уларнинг таассуротларини билишни истардим», дейди режиссёр Ерлан Нурмухамбетов.

Фильмда бош ролларни Канн кинофестивали мукофоти соҳибаси Самал Еслямова, таниқли театр ва кино актёри Дулиға Ақмўлда ва япон актёри Мирай Морияма ижро этган.

Таъкидлаш лозимки, «От ўғрилари. Вақт йўли» фильми 2019 йилда 24-Пусан халқаро кинофестивалини очиб берган.

Абдумалик Сарманов таржимаси