Қозоғистон-Сингапур ўртасида товар айланмаси ортмоқда

Қозоғистон-Сингапур ўртасида товар айланмаси ортмоқда

Қозоғистон ва Сингапур ўртасида товар айланмаси мунтазам ортгани кузатиляпти. 2021 йилда бир миллиард долларни ташкил қилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич уч марта ошиши кутилмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, жорий йил биринчи ярмида жами 926 миллион доллар қийматга эга маҳсулот алмашилган. Таъкидлаш лозимки, куни кеча «Kazakhstan-Singapore Business Council» Қозоғистон-Сингапур тадбиркорлик кенгаши иш бошлади. Мазкур бизнес-ҳамжамият таркибида CPG International, Kusto Group, ZNC Enviroventures ва бошқа йирик компаниялар бор. У икки давлат ўртасида савдо ва инвестицияни кенгайтиришга хизмат қилади. Халқаро мақомга эга ушбу нуфузли Кенгаш аъзолари туризм ва бошқа соҳаларда ҳам ўзаро ҳамкорликни кенгайтириши кутилмоқда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.