Қозоғистон-Туркия: Стратегик ҳамкорлик давом этади

Қозоғистон-Туркия: Стратегик ҳамкорлик давом этади

«Гап Иншаат» компанияси вакили Ченгел Ази республика Бош вазири Алихан Смаилов билан учрашувда лойиҳа истиқболларини тилга олди, компания республикадаги инвестицияларини кенгайтиришини билдирди. Бош вазир ўз навбатида Туркия Қозоғистоннинг муҳим стратегик ҳамкори эканлигини таъкидлади, ҳукумат ўзаро фойдали лойиҳаларни рўёбга чиқаришдан манфаатдорлигини маълум қилди. Туркиянинг Alarko Holding компанияси ҳам янги имкониятларни кўриб чиқяпти. Унинг президенти Йилдиз Умит Нури Қозоғистон Бош вазири билан учрашувда энергетика, темирйўл ва автойўллар қурилиши, сув тозалаш ва чиқиндиларни тозалаш йўналишларида инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш истиқболларини муҳокама қилди. Ҳукумат раҳбари ўз навбатида компанияларнинг Қозоғистондаги қатор инфратузилмавий лойиҳаларда иштироки муҳимлигини таъкидлади. Шу жумладан, Алмати вилоятидаги айланма йўл қурилиши учун ҳамкорлар керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси