Минераллар, тоғ жинслари, қимматбаҳо тошлар,
палеонтологик топилмалар. Астанадаги минералогия музейидан жами 2 минг 300 тага
яқин ноёб ва ўзига хос экспонат жой олган. Улар Қозоғистон ва қўшни давлатлар
ҳудудидан тўпланган, шунингдек, бошқа қитъалар – Австралия, Шимолий ва Жанубий
Америка, Европа ва Африкадан келтирилган. Музей бугунги кунгача минераллар
ранг-баранглигига кўра, Марказий Осиёдаги энг яхши маскан мақомини сақлаб
келмоқда. Унинг жамғармаси мунтазам равишда янгиланади ва янги нусхалар билан
тўлдирилади. Коллекциянинг ўзига хослиги шундаки, барчаси дастлабки кўринишида
тақдим этилган. Мисол учун, ушбу пирит Қозоғистонда бундан 120 йилча аввал
топилган, унга ҳалигача қўл урилиб, сайқал берилмаган.
Ўлжабай Исмаилов, Қозоғистон
Республикасида хизмат кўрсатган геолог, Минералогия музейи асосчиси ва раҳбари:
– Ҳақиқий музей намунаси. Мен кўплаб музейларда бўлганман, Америкада, Европада, лекин бундай намуна ҳеч ерда йўқ. Пойтахтда шундай музей бўлиши шарт. Чунки биз хомашё мамлакатимиз. Хомашёни сотиш, инвесторларни жалб қилиш учун бизда нималар борлигини кўрсатиш керак. Бу мазкур музейнинг вазифаларидан бири, яна бир вазифаси эса – тарбиявий фаолият.
Қозоғистоннинг ер ости бойликларини сайёҳлар, хорижлик
меҳмонлар ва мамлакат аҳли орасида оммалаштириш – музейнинг асосий мақсади. Экспонатларни
томоша қилиш ва уларни ушлаб кўриш учун келадиган асосий меҳмонлар – мактаб
ўқувчилари.
Мурат Сайдуақасов, Қозоғистон
Республикасида хизмат кўрсатган геолог, геология-минералогия фанлари номзоди:
– Геология – оддий соҳа эмас, бу
фан ва санъат қуйилмаси, романтикага чулғанган касб. Ер тубининг бор гўзаллиги
ва нафосатини мана шу ерда кўриш мумкин. Ўқувчилар бу ерга келади, музейни
томоша қилади, кўзлари ёна бошлайди, демак, унда геолог бўлиш истаги уйғонади. Ушбу
музей касбга йўналтириш борасида энг яхши жой.
Музей асосчиси Ўлжабай Исмаилов ноёб минералларни
бутун дунё билишини орзу қилади. Унга, хусусан, Европа давлатларидан кўчма
кўргазма ташкил этиш борасида таклифлар тушмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси

