Давлат Раҳбари «Qazaq Stroy» компаниялар гуруҳи муассисини қабул қилди

Давлат Раҳбари «Qazaq Stroy» компаниялар гуруҳи муассисини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Qazaq Stroy компаниялар гуруҳи муассиси билан қурилиш соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини муҳокама қилди. Учрашувда мамлакат инфратузилмавий лойиҳаларини рўёбга чиқаришда хусусий бизнеснинг иштироки кўриб чиқилди. Нурлан Артиқбаев Давлат раҳбарига 10 йиллик фаолият якунларини тақдим этди. Ўтган даврда 55 та лойиҳа ниҳоясига етди, 5 миллион квадрат метр уй-жой қурилди, унинг катта қисмини ижтимоий объектлар ташкил қилади. Qazaq Stroy ҳар йили кўп болали ва кам таъминланган оилаларга 100 тадан зиёд квартира тақдим этади.


Абдумалик Сарманов таржимаси