Ишсизларнинг тиббий суғуртаси учун давлат маблағ ажратади

Ишсизларнинг тиббий суғуртаси учун давлат маблағ ажратади

Янги йилдан Қозоғистонда Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизимига ўзгаришлар киритилади. Шу йилнинг июль ойида Қозоғистон Президенти имзолаган қонунга кўра, эндиликда бандлик органларида рўйхатга ўтган бир миллионтага яқин одам бу тизимдан фойдалана олади. Янги меъёрларга кўра, уларнинг суғуртаси учун маҳаллий бюджетлардан маблағ ажратилади, ҳокимликлар орқали тўланади. Янгиликлардан яна бири: суғурта қилинган шахслар мақоми 3 ойдан 6 ойгача узатилади. Фақат бунинг учун аввалги беш йил ичида узмасдан суғурта тўловлари амалга оширилиши лозим. Соғликни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, МИТС тизимини ислоҳ қилиш стратегик устуворликларга киритилган.

Лаззат Шоманова, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Таҳлил ва Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизимини такомиллаштириш департаменти директори:

- Биз қисман 2015 йилда қабул қилинган Қозоғистон Республикаси «Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизими тўғрисида»ги қонуннинг аввалги молиялаштириш моделига қайтамиз. Бунда давлат тўлов ставкаси ҳозиргидек 2 фоиз эмас, 7 фоиз даражасида тасдиқланганди. Натижада, ишчи ва иш берувчилардан ортиқча пул талаб қилинмайди, тиббий ёрдам узоқ муддатда барқарор ишлаши учун имконият яратилади. Давлат тўловлари ҳажми жорий йилдаги 2 фоиздан 2037 йилда 4,7 фоизга чиқади. Соғлиқни сақлаш тизимига қўшимча 2,8 триллион тенге қўшимча маблағ ажратилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси