Бурса 2022 йилда турк дунёсининг маданий пойтахти, деб эълон қилинди. Эслатамиз, ўтган йили бўлиб ўтган ТУРКСЎЙга аъзо давлатлар маданият вазирларининг 38-йиғилиши якунига кўра, мазкур шаҳарга шундай фахрли унвон берилди. Бурса турли фестиваллар, анжуман ва байрам тантаналари марказига айланди. Шу муносабат билан кеча расмий маросим бўлиб ўтди. Тадбир анъанавий икки ҳафталик Наврўз байрами доирасида амалга оширилди. Дуйсен Қасеинов таъкидлагани каби, аслида шаҳарларга турк дунёси маданий пойтахти унвони берилиши уларнинг қад ростлаши ва ривожланишига хизмат қилади.
Дуйсен Қасеинов, Халқаро «Турксўй» ташкилоти собиқ бош котиби:
- 40 йилдан буён Бурса «Европа маданияти маркази», дейилади. Биз эса 2012 йилдан бу борада иш бошладик. Бу эълонлар Туркияни реклама қилишга ҳам хизмат этди, ушбу юртга турли одамлар, ёшлар, фестивалда қатнашишни истаган ижодий жамоалар ташриф буюрди. Агарда унга келган меҳмонлар, сайёҳлар бўлмаганида, мазкур кўркам шаҳар шу қадар муҳташам бўлолмасди.
Таъкидлаш лозимки, 2012 йилда ТУРКСЎЙ халқаро ташкилоти кенгаши томонидан турк дунёсининг биринчи маданий пойтахти сифатида Қозоғистоннинг Астана шаҳри танланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси