Пишиб етилган маҳсулотнинг илк партияси маҳаллий бозорларга юборилди. Бундан ташқари, олти минг тонна тарвуз экспорт қилинган. Қозоғистон маҳсулотининг асосий истеъмолчиси - Россия, Беларусь ва Европа давлатлари. Таъкидлаймиз, жорий йилда Туркистон вилоятида полиз экинлари майдони 8 минг 700 гектарга ошган.
Кемел Илияс, фермер:
– «Талисман», «Каристан», «Аполла» каби навлар эрта пишади, 60-65 кун мобайнида. Шу боис, шу навларни экамиз. Кейинроқ «Холлор», «Главол» навлари пишади. Тўлиқ пишиб етилиши учун 70-90 кун керак. Бу навлар жуда ширин ва йирик. Уларни, асосан экспортга юборамиз, масалан, Россияга.
Хуршида Абдуллаева таржимаси