Қозоғистонда AI технологияларидан фойдаланиш қоидалари жорий этилади

Қозоғистонда AI технологияларидан фойдаланиш қоидалари жорий этилади

Сунъий интеллект назоратга олинади. Қозоғистонда AI технологияларидан фойдаланиш бўйича ягона қоидалар жорий этиш таклиф қилинди. Мажилис депутатлари тегишли қонун лойиҳаси устида ишлаяпти. Унда давлат органлари, квазидавлат тузилмаларида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари, бозор иштирокчилари ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган. Тизимлар қайта ишлайдиган шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш масаласи ҳам кўзда тутилган. Депутатлар сунъий интеллект муаллифлигида яратилган медиа контент тарқалишини қонуний тартибда назорат қилиш, тизим соҳиблари учун маъмурий жавобгарлик киритишни таклиф қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси