Янги Конституция инсон капитали, таълим ва илм-фанни
ривожлантиришни Қозоғистоннинг стратегик йўналиши сифатида белгилайди.
Қозоғистон технология ва бизнес университетида ўтказилган семинарда ушбу меъёрларни амалиётга жорий
этиш, қонунчиликда акс эттириш экспертлар, олимлар ва ҳуқуқшунослар
муҳокамасининг асосий мавзуси бўлди. Таълим ва тадқиқот соҳасидаги давлат сиёсати масалалари, шунингдек,
меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Тимур Авенов, Қозоғистон
Республикаси Қонунчилик ва ҳуқуқий ахборот
институти департамент директори:
−
Давлат раҳбари ўз нутқлари ва Мактубларида бир неча марта илм-фан янги босқичга
кўтарилиши кераклигини таъкидлаган. Бизнинг вазифамиз — ёш авлодни
қўллаб-қувватлаш, ёш илмий ходимларни академик муҳитга жалб этишдан иборат. Ана
шу ишларни институтимиз Конституция қоидаларини муҳокама қилиш ва янги ҳуқуқий,
амалий ечимлар ишлаб чиқиш бўйича тизимли иш сифатида давом эттирмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси

