Қозоғистон Президенти Мьянма вакили билан музокара ўтказди

Қозоғистон Президенти Мьянма вакили билан музокара ўтказди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Астанада Мьянма Президенти вазифасини бажарувчи Мин Аун Хлайн билан музокара ўтказди. Давлат раҳбари ушбу ташрифга давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконияти деб қарашини таъкидлади. Мьянма, унинг фикрича, ўзига хос маданият, нодир анъаналар ва муҳим геостратегик жойлашув ўрнига эга. Ўз навбатида Қозоғистон ҳам Евроосиёнинг асосий транспорт тугуни саналади, муҳим халқаро транспорт ташаббуслари - «Битта макон, битта йўл», «Шимол-Жануб» йўналиши ва Ўрта йўлакда фаол иштирок этмоқда. Тарафлар нафақат транспорт-логистика соҳасида, балки қишлоқ хўжалиги, молия, Ай-Ти ва рақамлаштиришда ҳам ўзаро истиқболли шериклик қилиш мумкинлигига эътибор қаратди. Давлат раҳбари меҳмонни Қозоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари, шунингдек, толерантлик сиёсати билан таништирди. Мин Аун Хлайн илиқ қабул учун Қосим-Жўмарт Тўқаевга миннатдорлик билдирди, конструктив ҳамкорликни мустаҳкамлашда биргаликдаги иш олиб боришга тайёрлигини маълум қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси