Қозоғистон Президенти МХҚ раҳбарлари билан учрашди

Қозоғистон Президенти МХҚ раҳбарлари билан учрашди

Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитасига борди. Қосим-Жўмарт Тўқаев тезкор-техник бўлимлар фаолияти билан танишди. Давлат раҳбарига киберхавфсизликни таъминлаш бўйича махсус хизматларнинг имкониятлари, шунингдек, ҳукумат ва хизмат алоқаси, сунъий идрок технологиялари намойиш этилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ахборот хавфсизлигини ва мамлакатнинг ҳаётий муҳим инфратузилмалари барқарор ишлашини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси