Қозоғистон Халқаро
кураш федерацияси билан стратегик ҳамкорлик қилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ташкилот президенти Ненад Лаловични қабул қилди. Давлат раҳбари кураш муҳим спорт тури эканлиги, у Қозоғистоннинг халқаро спорт майдонидаги нуфузини мустаҳкамлашини таъкидлади. Турли халқаро турнирларда зафар қозонаётган
мамлакатимиз полвонларининг ютуқларини кўрсатиб ўтди. Халқаро кураш федерацияси президенти миллий кураш мактабининг фаол ривожланаётганини
таъкидлади. Қозоғистонликларнинг соғлом миллат
яратишга интилиши юксак ютуқларга эришишда ёрдам беришини таъкидлади. Суҳбатдошлар спорт
инфратузилмаларини
ривожлантириш, янги тайёргарлик усулларини жорий этиш, Қозоғистонда халқаро беллашувлар ўтказиш масалаларини
муҳокама қилди. Қабул ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев ташкилот раҳбари Ненад ЛАловични курашни ривожлантиришга
қўшган ҳиссаси учун II даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

