«Бойтерак» космик ракета мажмуаси жорий йилда иш бошлайди. Ундан
учириладиган биринчи космик кема парвози декабрь ойига
мўлжалланган. Мажмуанинг ишга тушиши Қозоғистонда
самарали тижорат тузилмалари бўлган тўлақонли космик
соҳа яратилганини кўрсатади.
Қайрат Нуртай, «Бойтерак» космик ракета
мажмуасидаги Қозоғистон Республикаси Президентининг
махсус вакили:
– «Бойтерак» асосий лойиҳамиз Россия
билан биргаликда рўёбга чиқариляпти. Олдинига
бу ерда «Зенит» мажмуасини ўрнатишни мўлжаллагандик. Йил
охирида биринчи ракета парвоз қилади. Биз
космик парвозларни ўз кўзи билан кўришга қизиққан кўплаб туристлар
борлигини биламиз.
Баубек Ўралмағамбетов, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва
аэрокосмик саноат вазирлиги
Аэрокосмик саноат қўмитаси раиси:
– У Ер орбитасига 17 тонна
юк олиб чиқади. Шу тариқа, тижорат парвозлари бўйича
барча буюртмаларни бажара олади.
«Бойтерак» лойиҳаси доирасида
парвозни таъминлашда Қозоғистон
муҳандислари қатнашаяпти. Ҳозир
унда 150 нафардан кўпроқ одам ишлайди. «Бойтерак» космик ракета мажмуаси ҳудудида доимий ишлаётганлар
сони 350 нафарга етиши мўлжалланган.
«Бойтерак» космик ракета мажмуасидан космик аппаратлар учиришда авиация керосини ва суюлтирилган кислород ишлатилиши мўлжалланган. Экспертлар таъкидлашича, у экологик жиҳатдан хавфсизликни таъминлайди. Ҳозир мажмуада тайёргарлик ишлари давом этяпти. Таъкидлаш лозимки, шу кунларда Қозоғистоннинг 5 та космик аппарати бор. Улар ер йўлдоши орқали алоқа боғлаш ва ҳудудларни мониторинг қилиш билан банд. «Бойтерак» мажмуаси туфайли соҳа янги даражага чиқади. Бу инвестиция мамлакат келажагига мультипликатив самара беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

