Қозоғистон асосий
ҳамкорлари: Россия, Хитой, АҚШ ва Япония билан савдо-иқтисодий алоқаларни
кучайтиради. Россия билан муносабатларда ўзаро товар айланмасини кенгайтириш ва
саноат кооперацияси, Хитой йўналишида транзит ва логистика асосий ўрин тутади. Америка
Қўшма штатлари билан инвестициялар жалб этиш, ноёб-ер металллари, навигация ва транспорт
технологиялари, шунингдек, янги экспорт бозорларига чиқиш устуворлик касб этади.
Кунчиқар мамлакат билан савдо алоқаларини кенгайтириш, шу жумладан, Японияга у
мамлакатда ноёб бўлган озиқ-овқат ва органик Қозоғистон маҳсулотини етказиб
бериш мўлжалланяпти. Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққаалиев савдо-иқтисодий
алоқалалрни ривожлантириш ҳақида гапирди.
Арман Шаққалиев,
Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:
- Россия йўналиши
тўғрисида гапирсак, товар айланмасини 30 миллиард долларга етказиш вазифаси
турибди. Келаси йили биз Евроосиё Иқтисодий иттифоқи органларига раислик
қиламиз. Саноат кооперацияси, агросаноат бўйича қатор лойиҳаларимиз бор. Шу
жумладан, транспорт, логистика бўйича ишлаймиз. Қозоғистоннинг шимол-жануб
транзит имкониятларидан фойдаланамиз. Ўрта йўлак билан ишлаймиз. Шу каби аниқ
вазифалар турибди. Япония билан, ўзингизга маълум, уч миллиард доллар ҳажмида
шартнома тузилган. Америка йўналишида ҳам катта ҳажмдаги келишувлар бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси

