Икки томонлама алоқаларни янги сифат даражасига кўтариш Қозоғистоннинг энг муҳим устуворликлари қаторига киради. Қосим-Жўмарт Тўқаев ХХР Давлат кенгаши раиси ўринбосари Дин Сюэсян билан учрашувда шу ҳақда айтиб ўтди. Президент таъкидлаганидек, Қозоғистон-Хитой муносабатлари ўзаро фойдали, самарали давлатлараро алоқалар намунаси бўла олади. Учрашувда биргаликдаги фаолиятни ривожлантириш, икки давлат етакчилари томонидан эришилган келишувларнинг бажарилиши муҳокама қилинди. Дин Сюэсян Қосим-Жўмарт Тўқаевга ХХР Раисининг саломини етказиб, умумий манфаатларга хизмат қилувчи, минтақада тинчлик-барқарорлик сақланишига ёрдам берувчи икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланиш суръатларидан мамнунлигини баён қилди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.