Қосим-Жўмарт Тўқаев Халқаро кинология федерацияси президенти Тамаш Яккелни қабул қилди. Учрашувда қозоқ ит зотларини асраш ва доимий генетик фондини шакллантириш борасидаги ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди. Тизимли ишлар натижасида бугунги кунда Қозоғистон кинологлар уюшмасининг Ягона асл зотли итлар китобида 4 мингга яқин този қайд этилган. Тегишли қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинган. Жетису минтақасида ит асровчиларга илмий-кинологик кўмак кўрсатиладиган Миллий марказ очилган. Жорий йилдан бошлаб, мамлакатимизда 3 сентябрь Този ва тўбет куни сифатида нишонланади. Ўз навбатида, Тамаш Яккель қозоқ ит зотларини асрашга айрича эътибор қаратгани учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди. Тадбир сўнгида Қосим-Жўмарт Тўқаев Тамаш Яккелга II даражали «Дўстиқ» орденини топширди.
Тамаш Яккель, Халқаро кинология федерацияси президенти:
- Мен Қозоғистон кинологлар уюшмаси ишини таъкидлашни истардим, ёш, амбицияли жамоа, жиддий натижалари бор. Хусусан, улар қозоқ този зотини халқаро даражада илгари суришга ёрдам берган. Президент катта қизиқиш билдирмоқда, у айрим итларни билади, уларни номма-ном эслаб қолган. Биз този зоти узил-кесил тан олиниши учун нима зарурлиги борасида гаплашдик, бу яна саккиз йилга яқин иш, дегани.
Абдумалик Сарманов таржимаси

