Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съездининг Эзгу ният элчилари тайинланди

Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VIII съезди 2025 йил 17-18 сентябрда ўтказилади. Астанада бўлиб ўтган Съезд котибияти йиғилишида шундай баёнот берилди. Навбатдаги йиғилиш «Динлар мулоқоти: Келажак йўлида синергия» деб аталади. Унда одатдагидек дунё кун тартибида турган долзарб масалалар билан боғлиқ мавзулар муҳокама қилинади. Яъни, иштирокчилар инсоният бирдамлиги, жаҳоннинг барқарор ривожланишида диннинг ўрни, рақамлаштириш даврида маънавий қадриятларни сақлаб қолиш, экстремизм билан курашиш мавзулари бўйича фикр алмашади. Шунингдек, котибият йиғилишида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VIII съезди Эзгу ният элчилари тайинланди. Бу лавозим тақдим этилган беш нафар шахс қаторида Димаш Қудайберген ҳам бор. 

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси, Съезд котибияти раҳбари:

– Биз съезднинг Эзгу ният элчиларини тайинлашни режалаштирдик. Бу – маънавий дипломатиянинг муҳим элементи бўла олади. Нуфузли диний, сиёсий ҳамда жамоат арбобларини съезднинг мақсадлари ва ғояларини халқаро даражада илгари суришда қатнашишга чақирамиз. 

Мұхаммед Зия-Ул-Ҳақ,  Исломобод Халқаро Ислом Университети институти директори:

– Бу съезд узоқ муддатли мақсадларни кўзлайди. Конфессиялараро мулоқот бутун дунё учун муҳим. Қозоғистон унинг мунтазам ўтишини таъминлади. Бу жараёнга Қозоғистон Республикасининг унга қўшган ҳиссаси катта.

Абдумалик Сарманов таржимаси.