Қозоғистон Президенти БААга амалий сафар билан келди

Қозоғистон Президенти БААга амалий сафар билан келди

Қосим-Жўмарт Тўқаев «Абу-Дабини барқарор ривожлантириш ҳафталиги» саммитида қатнашади. Бунинг учун Қозоғистон Президенти Бирлашган Араб амирликларига амалий сафар билан борди. Абу-Даби аэропортида Давлат раҳбарини вице-президент шайх Мансур бин Заид ал Наҳайён кутиб олди.

Қозоғистон ва БАА ўзаро товар айланмасини 1 миллиард долларга етказади


Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг БАА президенти библан музокаралари Qasr Al Shatie саройида ўтказилди. Давлат раҳбари шайх Муҳаммад бин Заид ал Наҳайёнга самимий қабули ва меҳмондўстилиги учун миннатдорчилик билдирди, «Абу-Дабини барқарор ривожлантириш ҳафталиги»ни муваффақиятли ўтказишини тилади. Қозоғистон Президенти таъкидлашича, Бирлашган Араб амирликлари мамлакатимизнинг асосий ҳамкорларидан бири, икки давлат ўртасидаги муносабатлар дўстлик, ишонч ва ўзаро ҳурмат руҳида ривожланиб боряпти. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев БАА раҳбарини Қозоғистонга таклиф қилди. Эслатиш жоизки, бугунги кунда амирликлар республикамизнинг энг йирик инвесторлари қаторига киради. Ўтган йилнинг ўзида бу давлатдан келаётган инвестициялар ҳажми икки марта ортди. Эндиликда ўзаро товар айланмасини 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси