Транспорт-логистика
соҳаси Давлат раҳбарининг шахсий назорати остида бўлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев минтақавий юк авиахабларини
ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди. Бугунги кунда мамлакат орқали юк
транзити авто- ва темирйўл транспорти орқали амалга ошириляпти. Экспертлар
прогнозига кўра, Air Cargo улуши дунё миқёсида мунтазам ошиб боради. 2040 йилга
бориб авиация орқали ташилган юкларнинг 20 фоизи Осиё ва Европа ўртасида
бўлади. Бу имкониятдан тўлақонли фойдаланиши, мультимодал логистика каркаси
яратиш керак. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда авиахаблар асосий аэропортлар
базасида бунёд этилади.
Давлат раҳбари 3
йил ичида авиаёнилғи ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни топширди. Бундан ташқари,
мамлакатда Авиация илмий-тадқиқот институти ҳамда ёнилғини сертификатлаш
лабораторияси очилиши керак. Қозоғистонда яқин келажакда биринчи миллий юк
ташувчи авиакомпания очилади. иши самарали бўлиши учун бошқа транспорт
компаниялари ҳам керак. Президент Ҳукуматга юк самолётлари учун 25 йиллик чекловни олиб ташлаш масалани кўриб чиқишни
топширди. Масалан, бугунги кунда Американинг FedEx авиакомпаниясида самолётлар
ўртача ёши 28 йилни, Британиянинг One Air компаниясида 33 йилни ташкил қилади.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев Ҳукуматга авиация кадрлари тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича
чора-тадбирлар кўриш, халқаро илмий таълим муассасалари билан ҳамкорликни
ривожлантиришга эътибор қилиш, малака ошириш марказлари бунёд этишни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

