Туркманистон
қурилиш материаллари саноатини фаол ривожлантиряпти, маҳсулот сотиладиган
бозорлар жўғрофиясини кенгайтиряпти. Маҳаллий гипсокартон заводи товарлари
эндиликда Грузия бозорларига ҳа чиқариляпти. Корхона ввалроқ МДҲ ва Марказий
Осиёнин қатор давлатлари билан ишлашни йўлга қўйганди. 10 йилдан буён фаолият
юритаётган завод бугунги кунда кенг ассортиментда қурилиш материаллари
чиқаради. 160 тадан зиёд турдаги маҳсулот қаторида гипсокартондан ташқари турли
қуруқ аралашмалар, сувоқ материаллари, осма шифтлар ҳам бор. Корхона
лабораториясида маҳсулот сифати текширилади. Юксак стандартлар халқаро
талабларга мувофиқликни таъминлайди.
Гўзал Чориева, гипсокартон заводи экспорт бўлими
бошлиғи:
- Биз минтақада биринчи бўлиб гипсокартондан дастлабки
осма шифтлар чиқара бошладик. Бир неча йил давомида Қирғизистон, Ўзбекистон,
Афғонистон, Арманистон, Грузия ва Озарбайжонга экспортни кенгайтирдик. Ишлаб
чиқаришни ва хорижий бозорларда маҳсулот сотишни мунтазам кўпайтиришни мақсад
қилганмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

