Қозоғистон 57 давлат учун визасиз кириш тартиби тақиқини узайтирди. Жаҳонда коронавирус юқтирганлар сони ортиб бораётгани туфайли шундай қарорга келинди. Улар қаторида Австралия, АҚШ, Баҳрайн, Туркия ва бошқалар ҳам бор. Йил охиригача улар махсус ижозатномасиз мамлакат ҳудудига кира олмайди. Таъкидлаш жоизки, шу кунларда Қозоғистон фуқаролари 13 давлатга визасиз кира олади. Май байрамларида ватандошларимиз жаҳоннинг 18 мегаполисида дам олиши мумкин. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳозир мамлакатимиз ва хориж авиаташувчилари ҳафтасига 117 та халқаро парвозни амалга оширяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси