Сунъий
идрок ва рақамлаштириш яқин келажакда Қозоғистон қишлоқ хўжалигини сезиларли
даражада ўзгартириб юбориши мумкин. Мамлакатда
қатор технологиялардан
фойдаланиляпти. Шу жумладан, СИ ва ер йўлдоши ёрдамида мониторинг
қилиш туфайли фермерлар реал вақтда далаларнинг аҳволини назоратга олиши
мумкин. Қайсидир участкада намлик етишмаса ёки ўсимликлар касаллиги сезилса,
тизим автомат шаклда сигнал берадиНатижада, ўз вақтида чора кўрилади ва ҳосил
сақлаб қолинади. Яна бир имконият -
«ақлли» суғориш. Ерга ўрнатилган датчиклар ва об-ҳаво прогнози қаерга қанча сув кераклигини аниқ ҳисоблаш имконини
беради.
Қуруқ иқлим шароитида бу нарса катта аҳамиятга эга. Улкан майдонларни тадқиқ қилиш учун агродронлар
ишлатиляпти. Шунингдек, AI-технологиялардан
фойдаланишда Қозоғистон Канада билан
ҳамкорлик қилиши мумкин. Экспертлар фикрича, тажриба алмашиш ва рақамли ечимлар
жорий этилиши соҳа самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Крис Террис, Telus Agriculture & Consumer Goods Катта вице-президенти ва президенти:
- Канадада зироатчилик ва
тегишли рақамли технологиялар яхши ривожланган, фермерлар далалар харитасини тузиш,
ҳосилдорлигини баҳолаш, тегишли ўғит, ҳимоя препаратларини меъёрига кўра
солиш учун улардан фойдаланади. Айнан мана шу иккита йўналиш ҳамкорлик учун фойдали,
бўлади, деб ўйлайман. Қозоғистонга ташрифимиз давомида Канада технологияларини ва
тажрибаси мамлакатга қандай мослаштириш мумкинлигини яхшироқ тушуниб олишга
ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

