Қозоғистонда рақамли университет модели жорий этилиши режалаштирилган. Фан ва олий таълим вазирлиги берган маълумотга кўра, концепцияда асосий жараёнларни смарт технологиялар, онлайн-майдончалар, ҳар бир шахс кўрсатилган таълим курслари ёрдамида такомиллаштириш кўзда тутилган. Бу эса талабаларнинг рақамли профиллари очилишини кўрсатади. Барча жараёнларни мувофиқлаштириш учун таълим даргоҳларида «рақамлаштириш» офицери лавозими жорий этилади. Шунингдек, технологиялар ва маълумотлар бўйича минимал талаблар қўйилади. Бу эса ахборот алмашишнинг ягона форматини яратиш имконини беради. Келажакда вазирлик «рақамли» университетни танлаб олади ва унинг тажрибаси бошқа таълим даргоҳларига тақдим этилиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси