Қозоғистон
Парламенти сиёсий мавсумни якунлади ва саккизинчи чақириқ учинчи сессия
фаолияти натижаларини чиқарди. Депутатлар таътилга кетди, лекин улар олдида
ҳали кўп ишлар бор. Палаталар қўшма йиғилишида Мажилис раиси Ерлан Қўшанов
таъкидлашича, тегишли даврда корпус Давлат раҳбарининг сайловолди дастури
доирасидаги қонунчилик ташаббусларини деярли тўла рўёбга чиқарди. Навбатдаги сессия «Кучли Президент – таъсирчан Парламент – ҳисоб
берувчи Ҳукумат» формуласининг
самарадорлигини кўрсатди.
Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси
Парламенти Мажилиси раиси:
- Биз Давлат
раҳбари стратегиясидан оғишмай, фуқаролар ва давлат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда
ишладик. Бу тамойил фаолиятимизнинг мантиғини белгилайди, аниқ ва онгли
йўналишда кучларни жамлашга ёрдам беради. Давлат раҳбари жорий сессия
дебочасида Қозоғистон халқига Мактубида берган асосий топшириқлар ишимизнинг
суръатини белгилайди. Миллий қурултойнинг стратегик ғоялари парламентни
жамиятнинг долзарб масалаларини ҳал қилишга сафарбар қилди. Бу сессияда
депутатлар корпуси Давлат раҳбарининг сайловолди дастури доирасидаги қонунчилик
ташаббусларини деярли тўла рўёбга чиқарди.
Сессияда қирқтага яқин пленар йиғилиш ўтказилди.
Палаталар 158 та қонун лойиҳаси устида ишлади, парламент улардан 89 тасини, шу
жумладан, Солиқ, Бюджет ва Сув кодексларини қабул қилди. Ижтимоий муҳофаза,
соғлиқни сақлаш ва суд тизимини ислоҳ қилишга катта эътибор қаратилди. Энди
депутатлар минтақаларда сайловчилар билан учрашади, вазиятни ўрганади. Янги
мавсумда депутатлар корпуси Қурилиш кодекси, ҳуқуқбузарликлар олдини олиш,
истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, банклар ва банк фаолияти тўғрисида ва бошқа қонунлар устида ишлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

