Хитойлик олимлар Орол ҳудудини кўкаламзорлаштиришни таклиф қилди

Қозоғистон ҳудудидаги Орол денгизининг қуриб қолган ҳудуди кўкаламзорлаштирилиши мумкин. Бунда хитойлик олимларнинг тажрибасидан фойдаланиш мумкин. Тадқиқотчилар тупроқ намунасини олди, лойиҳа устида иш бошлади. Мутахассислар кўчатлар тутиб кетишига ёрдам берувчи махсус реагентдан фойдаланмоқчи. Орол денгизининг қуриб қолган қисми яшил воҳага айланади. Хитойликлар таклиф этаётган бу усул қатор мамлакатларда самарали эканлигини исботлаган. Янги технология келгуси йил баҳоридан Орол денгизи ҳудудида синалади. Экспертлар фикрича, икки йил ичида унинг қанчалик самарадорлиги маълум бўлади.  Мазкур лойиҳа ҳамда илм-фан соҳасида икки давлат ўртасидаги алоқаларни муҳокама қилиш учун янги генетик лабораторияда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Хитой элчиси билан учрашди.

Ғабидулла Ўспанқұлов,  Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қўмита раиси:

– Тупроқ намунасини олдилар, унга мос реагентлар тайёрлашмоқчи. Бу – катта илмий лойиҳа, Қозоғистон учун фойдали иш, деб ўйлайман. Икки мамлакат олимлари мазкур лойиҳа доирасида узоқ муддатли лойиҳани рўёбга чиқара олса, у Қозоғистон илм-фани ривожланишига катта туртки бера олади, деб ҳисоблайман.  

Чжан Сяо, Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси:

– Бизда кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ кенг кўламли лойиҳамиз бор. Ўз соҳасида бир неча йиллар давомида яхши натижаларга эриша олган мутахассислар, ёш олимлар Хитойга таклиф қилинади. Ҳозирдан улар учун махсус таълим дастури тайёрланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси