Қарағандида хотира марафони ўтказилди

Қарағандида хотира марафони ўтказилди

Ушбу тадбир машҳур тарихий шахслар ва муҳим саналар, яъни «Ақтабан шұбырынды, Алқакөл сұлама» - Ўрбулақ жангининг 300 йиллиги ва Бухар жирау Қалқаманули таваллудининг 355 йиллигига бағишланган. Эстафетанинг умумий узунлиги 1300 километрни ташкил қилади. Маданий спорт тадбирида Қозоғистоннинг тўртта олий ўқув юртидан бир неча юз нафар талаба ва тарихчи олимлар иштирок этмоқда. Мазкур марафон 4 та вилоятни қамраб олган: Қарағандидан бошланади, Улитау ва Қизил Ўрдада давом этади, сўнг Туркистонда якунига етади. Югуриш вақтида тарихий-маданий диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш режалаштирилган.

Нурлан Дулатбеков, Қарағанди университети ректори:

– Ўқитувчиларимиз фақат айтилган масофани босиб ўтмайди, балки талабалар, маҳаллий аҳоли билан учрашади, уларга ватанпарварлик мавзусида маърузалар ўқийди. Тарих ўқитувчилари ва юристлар у ёки бу масала бўйича тавсиялар беради. Яъни мажмуавий иш олдимизда турибди.

Қуанишбек Аданов, қарду жисмоний тарбия ва спорт факультети декани:

- талаба ва мураббийлар махсус тайёргарликдан ўтган. Дастлаб кичик масофалардан бошладик. Бу Топаргача бўлган  60 километр, кейин эса Жезқазғанда, Қарқаралида синаб кўрдик. Гуруҳ тўлиқ тиббий кўрикдан, техника хавфсизлигидан ўтказилди.

Хуршида Абдуллаева таржимаси