Қозоғистон бизнесида аёллар тобора кўпаймоқда! Уларнинг кўпчилиги янги ғояларга асосланган ҳолда ўз стартапларини яратяпти. Қизиқарли лойиҳалар яхшигина даромад келтирувчи кейсларга айланяпти. Рината Илюбаева – икки фарзанднинг онаси, айни вақтда у бизнес денгизида эркин сузмоқда. У компанияларга маҳсулот етказиб берувчиларини текшириш имкониятини берадиган республикадаги биринчи майдончани яратди.
Рината Илюбаева, лойиҳа асосчиси:
- Стартап 2018 йилда ишга тушди. Шунгача йирик компаниялар контрагентларини битта-битталаб текширарди. Егов тизимига киришарди, электрон калит билан рўйхатга туришарди. Суд говга киришарди. Жами 20 дан ортиқ манбаларни текширишарди, биз буларнинг барчасини ягона платформага бирлаштирдик. 3 минутда тўлиқ маълумот олиш имконини яратдик.
Уч курсдош дугона Асем, Дана ва Мария эса эса ижтимоий лойиҳага қўл уришди. Ozim майдончасини яратишди, у алоҳида эҳтиёжларга эга болаларнинг ота-онасига ёрдам беради. Қизлар қатор тадқиқотлар ўтказди, ота-оналарга нима кераклиги ўрганди. Сўнг мобил илова чиқаришди.
Асем Тажиева, лойиҳа ҳаммуассиси:
- Пандемия бошлангач, кўплаб ота-оналар ёрдам ололмай қолди, чунки кўплаб анъанавий марказлар фақат офлайн ишларди. Муаммолар, саволлар билан кимга мурожаат этишни билмай қолишди. Биз жамоамиз билан бирга ота-оналар учун ягона майдонча яратиш зарурлигини ўйладик. Унда турли ноқисликар ҳақида маълумот олиш мумкин. айни вақтда ота-оналар ўзаро мулоқот қила олади.
Энди ота-оналар зарур маълумотни ахтариб интернет кезиши шартмас. Ҳаммаси бир жойда. Қизлар тегишли мутахассислари топишди. Энг долзарб саволлар жавобини ёзиб олишди.
Мария Ипполитова, лойиҳа ҳаммуассиси:
- Ота-оналар уйда бола билан амалий шуғулланиш, массаж қилиш, бошқа ёрдамлар юзасидан назарий ва амалий ёрдам олишяпти. Майдончамизда мутахассислар ҳам маҳоратини кўрсатиши, ўз билимини тарқатиши мумкин. Материалларини тақдим этади ва мулоқотда бўла олади.
Мазкур лойиҳаларнинг барчаси шу жумладан Астана Хаб ёрдамида рўёбга чиқди. Халқаро технопаркда таъкидлашларича, стартапларнинг салмоқли қисми айнан аёллар томонидан рўёбга чиқарилмоқда.
Меруерт Тлеубергенова, Astana Hub бизнес дастурлари менежери:
- Шундай бир тенденция кузатиляпти, стартапларда қизлар тобора кўпайиб боряпти. Мисоллар кўп. Такси 5+, Сулу ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Бу стартапларнинг ҳаммасини қизлар яратган.
Аёллар стартаплари жуда хилма-хил. Агар баъзи қизлар йирик бизнес билан ишласа, бошқалари ижтимоий соҳага эътибор қаратяпти. Аҳоли муаммоларини ҳал этяпти. Таъкидлаш лозимки, статистикага кўра Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнес соҳибларининг 45 фоизи – аёллар.