«Арселор Миттал Темиртау» компанияси совғалар тарқатди

«Арселор Миттал Темиртау» компанияси совғалар тарқатди

«Арселор Миттал Темиртау» эзгу анъаналарини давом эттиради.  Жорий йилда компания Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Қарағанди вилоятидаги 2-сонли Реабилитация маркази тарбияланувчиларига Монтессори усули асосида жиҳозланган хона тақдим этди. Бу даргоҳда ривожланишида турли ноқисликлар мавжуд 58 бола тарбияланади.

Биджу Наир, «Арселор Миттал Темиртау» Бош директори:

- Таълим дастури ҳар бир бола учун мос шаклдами?

-  Ҳар бир бола учун мос ривожланиш дастури.

- Жами қанча ходимингиз бор?

- Бизда 30 дан кўпроқ ходим бор, улар қаторига техник ходимлар ҳам киради, 13 педагог ва мутахассис, 4 тарбиячи ва 4 тарбиячи ёрдамчиси ишлайди.

Монтессори  усулида болаларни тарбиялаш – улар учун махсус муҳит яратишдан иборат. Унда педагог асосан болани кузатади, таълим жараёнига аралашмайди. Натижада, болалар атроф-муҳитни мустақил ўргана олади.

Ольга Чеховская, Қарағанди вилояти таълим бошқармасига қарашли 2-сонли «реабилитация маркази» коммунал давлат корхонаси директорининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари:

- Бу ерда Монтессори хонасида реабилитация марказига келаётган болаларга тўлақонли коррекция ёрдами беришимиз учун зарур барча шарт-шароитлар бор. “Арселор Миталл Темиртау” компаниясига, унинг бош директори Биджу Наируга улкан миннатдорчилигимизни билдиришни истардим.

Болалар учун сюрпризлар давом этди. «Арселор Миттал Темиртау» компанияси вакиллари «Болалар яшаш учун» жамоат ташкилоти болалари билан учрашди. Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан иссиқ одеялалар совға қилишди.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.