Қозоғистонда миллий
рақамли инвестиция майдончаси очилади. Жорий йилад унинг биринчи босқичи иш
бошлайди. Шу жумладан, «Инвестиция жалб
этиш ташаббуси бериш» ва «Йўл харитасини шакллантириш» каби бизнес-жараёнлар автоматлашади.
Бу эса инвестициялар жалб этилиши, инновациялар ривожланиши, иш ўринлари
очилиши, Қозоғистоннинг умумий иқтисодий ўсишига хизмат қилади. Ташқи ишлар
вазирлиги Инвестициялар қўмитаси берган маълумотга кўра, майдончага амалга
оширилаётган лойиҳалар ва инвестициялар борасидаги қоидалар тўғрисида маълумот
қўйилади. Бундай тизимнинг жорий этилиши инвесторларга ҳар томонлам ёрдам
бўлади, уларнинг Қозоғистон иқтисодига осон ва самарали кириб боришини, давлат органлари
билан ҳамкорлик қилишини енгиллаштиради. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили мамлакатга
келган хорижий инвестициялар ҳажми 28 миллиард долларни ташкил қилди. Бу эса
сўнгги 10 йил учун рекорд кўрсаткич.
Абдумалик Сарманов таржимаси.