Жанубий Корея пойтахти аҳолиси қозоқ ошхонасига хос анъанавий таомлардан татиб кўриш, юртимиздаги тарихий ва меъморий жойлар билан танишиш имконига эга бўлди. Улар учун Қозоғистон ҳақидаги махсус роликлар намойиш қилинди, Астана ва Сеул муносабатларидаги муҳим жиҳатлар тўғрисида сўз юритилди. Жанубий Корея пойтахти марказида Марказий Осиё маданияти фестивали ташкил этилди. Тадбир ушбу мамлакат ва минтақа давлатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланди. Тадбир ташкилотчиси - «Корея-Марказий Осиё» ҳамкорлик форуми котибияти.
Жи Чан Сон, «Корея-марказий осиё» ҳамкорлик форуми котибияти ижрочи директор ўринбосари:
- Бизнинг котибият Қозоғистон ва Корея ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда. Бир неча йил аввал Асфендияров номидаги қозоқ миллий тиббиёт университети билан реабилитациявий тиббиёт кафедрасини очиш тўғрисида келишув имзолагандик. Қозоғистон ҳамда Корея реабилитологлари ассоциацияси ҳам тузилди. Бу Қозоғистонда замонавий реабилитологияни яратиш йўлида кичкина қадам бўлди.
Ербол Салиқбаев, хонанди, композитор:
- Қозоқ санъатини Жанубий Кореяда намойиш этишга оид таклифлар тушяпти. Ўйлайманки, шу иш билан шуғулланаман.
Хуршида Абдуллаева таржимаси