Қозоғистондаги барча фойдали қазилма конларининг фаолияти тўла ревизия қилинди. 118 та лицензия олиб қўйилди, ер ости бойликларидан фойдаланаётганлар билан тузилган 57 та шартнома бекор қилинди. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Қаирбек Ўскенбаев Президентга вазирлик фаолияти ҳақида ҳисобот топширди. Қаирбек Ўскенбаев республика аҳамиятига эга йўлларни қуриш ва реконструкциялаш масаласида алоҳида тўхталиб ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаев транспорт йўллари мамлакат учун стратегик аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Бу масала жиддий назоратда туриши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.