Йил бошидан бери - 1,7 миллион киши

Йил бошидан бери - 1,7 миллион киши

Йил бошидан бери 1, 7 миллиондан зиёд одам миллий паркларда бўлган. Республикадаги 14 та миллий парк бўйича шундай маълумот берилган. Бу ҳақда Экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги хабар бермоқда. Вазирликда таъкидланишича, бугунги кунда кўпгина миллий боғларда экологик йўналишлар очиляпти. Хусусан,  «Кўлсай кўллари», Катон-Қарағай, Алтин Эмел, Чарин, шунингдек, Сайрам-Угамда экологик сўқмоқлар ташкил этиш борасидаги ишлар якунланмоқда. Келаси йили кичик миллий парклар - Қарқарали, Буйратау, Кўкшетауда шароитлар яхшиланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси