Президентнинг Қозоғистон халқига Мактуби эълон қилинади

Президентнинг Қозоғистон халқига Мактуби эълон қилинади

1 сентябрь куни Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Парламент палаталари қўшма йиғилишида Қозоғистон халқига Мактубини тақдим этади. Тонгги 11 дан республика телеканалларида, расмий сайтда ва Ақўрданинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларида бевосита эфирга узатилади. Тадбирда халқ вакилларидан ташқари вазирлик ва идора раҳбарлари, Миллий қурултой, Инсон ҳуқуқлари, Аёллар ва оилавий-демографик сиёсат бўйича комиссия аъзолари, шунингдек, жамоатчилик ва меҳнат жамоалари вакиллари қатнашади, дея маълум қилди матбуот хизмати.

Абдумалик Сарманов таржимаси.