Қозоғистон
киномаҳсулотларини минтақавий бозорда илгари суриш, янги лойиҳалар тақдимоти,
кинематографчилар учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот бериш ва, албатта, амалий алоқалар боғлаш. Алматида бўлиб ўтган Eurasian
Film Market тадбири маҳаллий саноат вакилларига шундай
имкониятни тақдим этди. Биринчи халқаро кинобозор МДҲ ва Европа
давлатларидан келган 250 нафар продюсер, дистрибьютер ҳамда стриминг платформа ва
кинокомпаниялар
вакилларини бир ерга тўплади. Янги платформа иштирокчилар Қозоғистонда яратилган фильмлар - Асхат
Кучинчирековнинг «Бауирина салу», Данияр Ибрагимовнинг «Беркут» экшн-жангари фильми, Адилхан
Ержановнинг “Каркидон” ва «А-Студио» гуруҳининг «Муҳаббат аскари» қўшиғи асосида Фархат Шарипов суратга олган мюзикл билан танишиши учун замин ҳозирлади. Марказий Осиёдаги студиялар ҳам турли жанрлардаги картиналарини тақдим
этди. Умуман, дастур доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва
Тожикистон ижодкорлари келтирган 100 дан ошиқ киноасар намойиш қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.