Қозоғистон Нигерияга буғдой экспорт қилади

Қозоғистон Нигерияга буғдой экспорт қилади

Қозоғистон Нигерияга буғдой экспорт қилади. Бош вазир Ўлжас Бектенов Нигериядаги Ифе қироли Оони Адеейе Энитан Огунвуси билан учрашди. Томонлар агросаноат, геологик разведка, энергетика, инвестициялар бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Савдо, транспорт ва логистика масалалари ҳам эътибордан четда қолмади. Томонлар Ўрта йўлакдан Қозоғистон маҳсулотини шимолий ва шарқий Африка бозорига олиб чиқиш имкониятларини кўриб чиқди. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили Қозоғистон ва Африка давлатлари ўртасида савдо ҳажми 15 фоизга ўсди ва 790 миллион долларга яқинлашди

Абдумалик Сарманов таржимаси