Қозоғистон нефть-газ соҳасида 800дан зиёд шарт бўлмаган талабларни бекор қилади

Қозоғистон нефть-газ соҳасида 800дан зиёд шарт бўлмаган талабларни бекор қилади

Бош вазир Алихан Смаилов раислигида ўтказилган қозоғистонлик тадбиркорлар кенгаши йиғилишида соҳани ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди. Бугунги кунда республикада қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналари самарадорлигини ошириш учун барча чора-тадбирлар кўриляпти. Шу жумладан, геологоразведкада Такомиллаштирилган модель контракт жорий этилди. У углеводородлар, шу жумладан, газ қазиб олиш соҳаси лойиҳалари учун молия ва бошқарувда қатор енгилликларни кўзда тутган. 2023 йилда янги шартлар асосида 6 миллиард доллар инвестиция киритиладиган дастлабки контракт имзоланди. Шунингдек, яна 2 миллиард доллар инвестиция киритилиши мўлжалланган яна бир шатнома тайёрланяпти. Нефть-газ кимёси саноати ҳам фаол ривожланяпти. Шу жумладан, ўтган йил охирида 500 минг тонна полипропилен чиқариш қувватига эга нефть кимёси заводи ишга тушди. Яна умумий қиймати 12 миллиард долларга тенг тўртта полиэтилен, бутадиен ва бошқа маҳсулотлар чиқарувчи лойиҳалар устида иш бошланди. Электрон аукционлар ўтказиш тартиби соддалаштирилди. Таъкидлаш керакки, ОПЕК маълумотига кўра Қозоғистон нефть экспортчилари илғор ўнлигига киради.

Абдумалик Сарманов таржимаси