Берлинда қозоғистонлик рассом кўргазмаси ўтказиляпти

Берлинда қозоғистонлик рассом кўргазмаси ўтказиляпти

Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига 30 картина! Германия пойтахтида Мадихан Қалмаханов кўргазмаси ташкил қилинди. Берлин галереяларидан биридаги экспозицияда қозоқ тозилари, виқорли тулпорлар, миллий чолғу асбоблари акс эттирилган асарлар қўйилган. Томошабинлар ёрқин натюрмортлар, пейзажлар ва маънодор портретларни томоша қила олади. Кўргазма ноябрь ойи охиригача давом этади.

Алексей Шрайнер, галерея асосчиси:

- Кўргазмага келган немис рассомларидан бири «Бу ерда ҳатто ойнада акс этган шуълалар ҳам кўриниб турибди», деди. Бунга эриша оладиган мусаввирлар жуда кам. Шу тариқа кўпни кўрган рассом ижодкорнинг маҳоратига юқори баҳо берди. Қозоғистонга қизиқиш тобора ортиб боряпти. Чунки унда ижод қилаётган ажойиб рассомлар инсоният санъатига улушини қўшяпти. Қозоқ санъати бугунги кундаги энг колоритли ва қизиқарлилар жумласига киради, дея оламан.

Абдумалик Сарманов таржимаси